Ректор “Меҳробдан чаён”ни инглизчага таржима қилди

Жамият

image

Самарқанд давлат чет тиллари институти ректори Илҳомжон Тўхтасинов Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллигига “Меҳробдан чаён” романини ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилди.

Асар таржимаси АҚШлик мутахассис Питер Барсум томонидан таҳрир қилинди. Тез кунларда китобхонларга “Меҳробдан чаён” романи инглиз тилида тақдим қилинади.

И.Тўхтасинов ўзбек-инглиз таржима амалиёти билан шуғулланиб, шу кунга қадар Алишер Навоий ғазаллари, Абдулла Қодирий, Примқул Қодиров, Одил Ёқубов, Тоҳир Малик асарлари ҳамда Ғафур Ғулом қиссаларини инглиз тилига таржима қилган. 

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистонда ХХ аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Қодирий Меҳробдан чаён ректор

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг