“Реал” етакчиси 2 ойга сафдан чиқди, у мавсум стартини ўтказиб юборади

Спорт 2002
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби германиялик футболчиси Тони Кроос мавсум стартининг катта қисмини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Испаниянинг машҳур AS нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Кроос машғулот пайтида тиззасидан жиддий жароҳат олган ва мушакларида кучли оғриқ юзага келган. Шу сабабли у 6-8 ҳафтага сафдан чиққан. Бу орада Ла Лиганинг янги мавсуми бошланади ва германиялик ярим ҳимоячи уни ўтказиб юборади. Айни дамда Кроос жароҳатдан тикланиш устида бош қотирмоқда. Шифокорлар фикрига кўра, у октябрь ойи бошида ўзига келади.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 2021-22 йилги мавсуми 13 август куни старт олади, илк турда “Реал Мадрид” “Алавес” майдонига сафар уюштиради.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.9
t
×