“Реал” собиқ юлдузи фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Спорт 4555
image

Англиянинг “Эвертон” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин.

“Ирисчилар” бош мураббийи Рафаэль Бенитес колумбиялик футболчини янги мавсум режаларига киритмаганини айтган. У футболчини АПЛнинг дастлабки 2 тур учрашувлари қайдномасига ҳам киритмаган. Шу туфайли, у трансферлар ойнаси ёпилгунига қадар клубни тарк этиши кутилмоқда.

Ҳозирча тажрибали колумбияликка учта даъвогар бор. Англия Премьер-лигасида футболчига “Ньюкасл” бош мураббийи Стив Брюс, Италия А Сериясида эса “Рома” устози Жозе Моуриньо қизиқиш билдирмоқда.

Энг жиддий таклиф эса Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби томонидан берилган. Маълум бўлишича, питерликлар Англия клубига Родригес учун 20 миллионлик таклиф жўнатган. Ҳозирда “Зенит” сафида ўйнаётган колумбиялик футболчи Уильмар Барриос Хамесни Россияга таклиф қилган. Манбада айтилишича, Россия клубининг Родригесни сотиб олишига тўсқинлик қиладиган ягона нарса унинг нархи. “Эвертон” футболчи трансферидан камида 35-40 миллион евро ишлаб олиш ниятида.

Маълумот учун, ўтган мавсум доирасида футболчи АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 9 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Хамес “Эвертон”га “Реал”дан 32 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. Бундан аввал у “Бавария” сафида ҳам 2 мавсум давомида ижарада тўп сурган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 122
Рейтинг: 2.9
t
×