“Реал” президентининг Роналду ва Касильяс ҳақида кескин гапирган эски аудиоёзувлари тарқалди

Спорт 12822
image

Испаниянинг “El Confidencial” нашри “Реал Мадрид” президенти Флорентино Переснинг 2008 ҳамда 2012 йилларда ёзилган Касильяс ҳамда Роналду ҳақидаги аудиоёзувларини эълон қилди. Перес аудиоларда ушбу футболчилар ҳақида кескин фикр билдирган.

“Бу калта ғирт ёш болага ўхшайди. Севгани билан аразлашиб қолса, ҳаттоки жамоа машғулотларини ҳам ўтказиб юборади. Унда ҳали ҳам ёш болаларникидек ҳарактер бор. Касильясни ҳамма яхши кўради, аммо у жуда ҳам расво. Унинг бўйи баланд эмас, бунинг устига кўзи ҳам яхши кўрмайди. Мен уни агентига: “Дўстим, уни кўз шифокорига кўрсатиш керак, менимча у узоқни кўрмайди”, деб айтганман. Аниқ шундай деганман. Мен буни Касильяснинг фойдасини ўйлаб айтганман”, дея Перес Касильяс ҳақида гапирган.

Роналду ҳақидаги 2012 йилги ёзувда қуйидагича фикр билдирилган:

“Роналду ақлдан озган. Бу йигит аҳмоқ, у касал. Сиз уни оддий одам деб ўйлайсиз, лекин оддий одам ўзини бунақа тутмайди. Нима учун у ўзини бундай тутади, деб ўйлайсиз? Чунки, унинг агенти уни назорат қила олмайди. У ҳақиқатни кўрмайди”, деб айтган Перес.

Маълумот учун, Роналду “Реал” сафига 2009 йилда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубидан кўчиб ўтган. У Мадриддаги 9 йиллик фаолияти давомида жами 438 та ўйинда майдонга тушган ва 450 та гол урган. Касильяс эса 1998 йилдан 2015 йилга қадар “Реал”да тўп сурган, бу вақт мобайнида у 725та ўйинда майдонга тушган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 690
Рейтинг: 3
t
×