“Реал”ни енгган Яхшибоев жамоаси 4 йиллик бюджет пулини ишлаб олди

Спорт 4481
image

Кеча, 28 сентябрь куни Европа Чемпионлар лигаси “B” гуруҳи 2-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Шериф” учрашувида меҳмонлар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди. Бу орқали, Молдова клуби очколари сонини 6 тага етказиб олган ҳолда гуруҳда пешқадамга айланди.

Россия нашрларининг қайд этишича, “Шериф”нинг бир йиллик бюджети 5-8 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг дастлабки икки турида ғолиб чиққан “Шериф” бир йиллик бюджети миқдорида маблағ ишлаб бўлган. “Шахтёр” ва “Реал”дан 3 очкодан олган жамоа умумий 5,6 миллион евро пулни нақд қилиб улгурган.

Бунга қадар UEFA Молдова клуби ЕЧЛнинг гуруҳ босқичига чиққани учун 15,7 миллион евро берган. Шунингдек, илк бора бунга эришиб, мусобақа дебютанти бўлгани учун ҳам “Шериф” булардан ташқари қўшимча 1,2 миллион евро миқдорида пул олган. Ҳисоб-китобларга кўра айни дамда клуб ҳисобига 22 миллион евро пул тушиши керак. Бу эса жамоанинг таҳминан 4 йиллик бюджетига тенг бўлади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 237
Рейтинг: 3
t
×