“Реал”ни тарк этган Рамосга Европанинг 3 гранди даъвогар

Спорт 4387
image

Мадриднинг “Реал” клуби ўзининг 16 йиллик сардори, клубнинг тирик афсонаси Серхио Рамос жамоани тарк этишини расман эълон қилди. Бугун, 17 июнь соат 14:00 да хайрлашув маросими ҳамда Рамоснинг “Реал”даги энг сўнгги матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Серхио Рамос клубни тарк этишига асосий сабаб сифатида ўз карьерасида янгиликка қўл уришни хоҳлашини келтирди. Айни дамда испаниялик футболчига Европанинг учта гранд клуби даъвогарлик қилмоқда. Улар ПСЖ, “Манчестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клубларидир. 

Уларнинг орасида “Манчестер Сити” клуби айни дамда Рамос учун курашда етакчилик қилмоқда. Футболчининг ўзи Евро-2020 якунида янги клуб номини эълон қилишини айтган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 257
Рейтинг: 3
t
×