“Реал” Мбаппе учун ПСЖга 180 миллион евролик таклиф жўнатди

Спорт 1368
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ушбу ёзда нима қилиб бўлса-да, ПСЖ форварди Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

Мадрид клуби футболчини сотиб олиш учун кафолатланган 170 миллион евродан ташқари, бонуслар сифатида 10 миллион евролик таклиф жўнатган. Қайд этилишича, ушбу таклиф мадридликларнинг сўнгги таклифи бўлади. Агарда ПСЖ таклифни рад этадиган бўлса, “Реал” бу борада ортиқ сўров жўнатмайди. 

Мбаппе келаси йили ёзда эркин агентга айланади ва шунда у клуб учун текинга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Реал”нинг дастлабки таклифи 160 миллион еврога тенг эди. ПСЖ эса футболчисини 200 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3
t
×