“Реал Мадрид” ёш иқтидорини яна бир бор ижарага берди

Спорт 1348
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби япониялик иқтидорли футболчиси Такефуса Кубони 2021-22 йилги мавсум учун “Мальорка” клубига ижарага берди

20 ёшли япониялик футболчи 2021-22 йилги мавсумни “Мальорка” сафида ижарада ўтказади. Япониялик футболчи бу жамоада 2019/20 йилги мавсумда ҳам ижарада ҳаракат қилганди. Ўшанда у Ла Лигада 35 ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.

Ўтган мавсум Кубо ижара асосида “Вильярреал“ ва “Хетафе”да ўйнади ҳамда 37 учрашувда умумий 2 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Эслатиб ўтамиз, япониялик футболчининг “Реал” билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3
t
×