“Реал Мадрид” Винисиусга даҳшатли товон пули белгилайди

Спорт

image

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Мадрид клуби билан шартномасини 2028 йилгача узайтиради. Бу ҳақда “Besoccer” нашри хабар бермоқда. 

Манба тарқатган хабарга кўра, ҳужумчи янги келишув бўйича “Реал”даги маоши йилига 5,5 миллион еврони ташкил қилади.

Қайд этилишича, Винисиуснинг маоши бонусларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда, сезиларли даражада ошиши мумкин.

Шунингдек, 21 ёшли бразилияликнинг “Реал” билан имзоланадиган янги шартномасида 1 миллиард евро миқдорида товон пули кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, 2018 йилда Винисиус “Фламенго” жамоасидан 45 миллион евро эвазига Мадрид клуби сафига ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус жорий мавсум “Реал” сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг