“Реал Мадрид” Ла Лигани тарк этиши борасидаги хабарга расмий изоҳ берди

Спорт 3350
image

Бугун, 14 август куни Каталониянинг “Mundo Deportivo” газетаси “Реал Мадрид” клуби Ла Лига раҳбари Хавьер Тебаснинг сиёсатидан норози бўлгани учун Испания чемпионатидан чиқиб кетиш истаги ҳақида мақола чоп этди. 

Мақолада “Реал Мадрид”нинг Aнглия чемпионатига ўтиши мумкинлиги ҳақида сўз боради. Шу туфайли, клуб ўз расмий сайтида бунга муносабат билдирди

“Бугун “Mundo Deportivo” газетасида эълон қилинган мақолада клубимиз Ла Лигадан Премьер-лигага кетиш имкониятини ўрганиб чиққани ҳақида келтирилган маълумотлар бўйича шуни маълум қиламиз: “Реал Мадрид” бу маълумот мутлақ ёлғон ва бемаънилик эканлигини эълон қилмоқчи, бунинг иложи йўқ. Бу ахборотдан мақсад — клубнинг кундалик ҳаётига таъсир ўтказиш”, дейилади Мадрид клуби баёнотида.

Маълумот учун, клуб президенти Флорентино Перес ҳали-ҳануз Суперлига ғояси устида бош қотирмоқда ва бу ишни амалга оширишни ният қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 105
Рейтинг: 3
t
×