“Реал”га гол урган Яхшибоев терма жамоа йиғинига келмайдиган бўлди

Спорт 5672
image

Аввалроқ, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси октябрь ойидаги FIFA йиғинлари доирасида 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Ушбу ўйинлар учун жалб қилинган футболчилар орасида узоқ вақтдан бери терма жамоага чақирилмаётган Жасур Яхшибоев ҳам жой олганди. Бироқ, у терма жамоа йиғинларига келолмаслиги ойдинлашди. Бунга футболчи клуби сафидаги машғулотида жароҳат олгани сабаб бўлган.

ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, унинг ўрнини “Локомотив” клуби аъзоси Азиз Омонов эгаллайди. Суперлига ўйинларида Азиз Омонов август ойининг энг яхшиларидан бири бўлган эди. У кеча, 1 октябрь куни бир киши кам бўлиб ўйнаётган “Локомотив” сафида 90+2-дақиқада ғалаба голига муаллифлик қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Яхшибоев “Шериф” сафида ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида “Реал Мадрид”га гол урган эди. Ўша ўйинда мадридликлар ўз уйида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 311
Рейтинг: 3
t
×