“Реал” дунёдаги энг қиммат ҳомийлик шартномасига эга бўлди

Спорт 10582
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби маҳаллий “Unicaja” банки билан ҳомийлик шартномаси бўйича келишувга эришди ва бу билан клуб дунёдаги энг қиммат ҳомийлик шартномасига эга клубга айланди. Бу ҳақда Мадрид клубининг расмий веб-сайти хабар берди.

Шартномага кўра, банк “Реал”нинг расмий ҳомийси ҳамда молиявий масалаларни ҳал қилувчи органи бўлиб хизмат қилади. Таъкидланишича, банкнинг бунча катта пул миқдоридаги шартнома таклифига асосий сабаб — бренд рекламаси ва янги аудиторияни жалб қилишдир.

Шартнома 82,5 миллион евро эвазига 2022 йилга қадар имзоланган. Бу борада “Реал”га энг яқин таъқибчи Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳисобланади. “Қизил иблислар”да бу кўрсаткич 64,9 миллион еврога тенг

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 688
Рейтинг: 2.9
t
×