“Реал” дарвозабони Куртуа Яхшибоевнинг голига баҳо берди

Спорт 23501
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби дарвозабони Тибо Куртуа ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган “Шериф”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ўйин биз кутгандек ўтмади. Кўрганингиздек, “Шериф”нинг иккита голи ҳам моҳирона ижродан кейин урилди. Одатда, биз ҳар доим ғалаба учун интилганмиз, аммо бунинг учун яхши ҳимояланиш ҳам зарур. Рақиб посбони ажойиб ўйин намойиш этди, тўп унинг дарвозасига киришни истамади. Унга қойил қолмай илож йўқ.

“Шериф” таркибида тезкор ўйинчилар кўп, бу ишимизни анча қийинлаштиргани ҳам бор гап. Ўйин давомида биз прессинг қилишга улгурмадик. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўтган ҳафталарда “Сельта” ва “Мальорка” устидан осон ғалабаларга эришгандик, бугун эса ютқаздик. Энг эътиборимни тортгани – рақиб жамоа аъзоси Тиллнинг голи бўлди, у жуда чиройли ижро этилди. Мағлубиятни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз”, дейди Куртуа.

Эслатиб ўтамиз, Яхшибоев гол урган баҳсда “Шериф” ўз тарихида илк бор Испанияда ғалаба қозонди. Клуб 6 очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, “Реал” 3 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, клубнинг ушбу ғалабаси орқали жамоа 4 йиллик бюджет пулига тенг маблағни ишлаб олгани ҳақида хабар берган эдик.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1229
Рейтинг: 3
t
×