“Реал” “Челси” ҳимоячиси билан ишни пишитди – Фабрицио Романо

Спорт

image

Лондоннинг “Челси” клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Реал”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар берди.

Манбага кўра, Мадриднинг “Реал” клуби Антонио Рюдигер билан оғзаки келишувга эришиб бўлган. “Лос бланкос” жорий йилнинг ёзида Антониони эркин агент сифатида таркибига қўшиб олади. Яқин ҳафталар ичида трансфер шартлари бўйича сўнгги музокаралар бўлиб ўтади. Шундан сўнг, германиялик ҳимоячи янги жамоаси билан шартнома имзолайди.

Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2017 йилда “Рома”дан Лондоннинг “Челси” жамоасига ўтган эди. Германиялик ҳимоячи жорий мавсумда, АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди. 2014 йилдан бери Рюдигер Германия терма жамоасига жалб қилинади. “Тransfermarkt” портали 29 ёшли футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг