“Реал” ҳимоячисини сотиб юбориши мумкин

Спорт 1627
image

Мадриднинг “Реал” клуби ўнг қанот ҳимоячиси Альваро Одриосола ушбу трансферлар ойнасида клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақида “Tribuna.com” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, испаниялик ҳимоячи Мадрид клубининг янги бош мураббийи Карло Анчелоттининг режаларига киритилмаган, мутахассис уни ўзининг жамоасида кўрмаяпти. Шу сабабли, клуб футболчини трансферга қўйган ва манфаатли таклиф бўлиши билан уни сотиб юборишга тайёр.

Айни дамда Одриосолага Италиянинг 2 клуби — “Интер” ҳамда “Милан” қизиқиш билдирмоқда. Агар трансфер нархлари келишиб олинса, яқин орада бу харид расман амалга ошиши мумкин.

Маълумот учун, футболчи ўтган мавсум Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган. Эслатиб ўтамиз, Одриосола 2019-20 йилги мавсумни Мюнхеннинг “Бавария” клуби сафида ижарада ўтказиб, требл қайд этган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 35
Рейтинг: 3.1
t
×