“Реал” ҳамон дунёнинг энг яхши клубими? Бензема фикр билдирди

Спорт 2034
image

Испаниянинг “Реал Мадрид” ҳужумчиси Карим Бензема қироллик клубини ҳамон дунёнинг энг кучлиси, деб билишини айтди. Бу ҳақда Франциянинг “L'Equipe” нашри хабар берди.

“Мбаппе бир кун келиб аниқ “Реал”да ўйнайди. Бу ҳақда унинг ўзи менга айтди. У ҳаётида янги саҳифа очишни мақсад қилган ва буни амалга оширади. Фақат, бу воқеанинг қачон бўлиши менга маълум эмас. Қачон лозим деб топишса, бу амалга ошади.

Тўғри, биз мавсумлар оралиғида Рамос ва Варан каби футболчиларни йўқотдик. Бироқ, бу билан биз кучсизланиб қолмадик. “Реал” – ҳамон дунёнинг энг яхши ва кучли клубидир. Авлодлар алмашинуви бўлиши табиий, лекин бу ўйинимизга таъсир қилмаяпти. Бу мавсум биз кўп нарсаларга қодирмиз”, дейди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” мавсумлар оралиғида Серхио Рамос, Рафаэль Варан ва Мартин Эдегор каби футболчилар билан хайрлашиб, 18 ёшли Эдуардо Камавингани сотиб олди. Мбаппе трансфери эса келаси йилги ёзга қолдирилди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 77
Рейтинг: 3
t
×