Райҳона Қодирова мағлубиятга учради — Олимпиадада ўзбекистонлик биргина боксчи қолди

Спорт 10169
image
-

Ҳозиргина Токиода давом этаётган XXXII ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақалари чорак финал босқичидаги сўнгги ўзбекистонлик боксчи ҳам ўз чиқишини якунлади.

Аёллар ўртасида -60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Райхона Қодирова ярим финал остонасида Беатриз Феррейрага имкониятни бой берди. Тажриба бобида Райҳонадан анча устун турувчи, Жаҳон чемпиони Феррейра рақибига бутун жанг давомида деярли имкон бермади.

Шу тариқа Олимпия ўйинлари дастуридаги аёллар боксида илк бора уч нафар вакиласи билан иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси дебютда совриндор бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Маълумот учун, Токио-2020 да ўзбекистонлик боксчилар орасидан фақатгина Баҳодир Жалолов ўз иштирокини давом эттирмоқда. У эртага, 4 август куни ўз жангини ўтказади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 574
Рейтинг: 3
t
×