Расмий Тошкент Афғонистон мактабларига қизларни қайтаришга бош қўшмоқчи

Олам

image

Ўзбекистон Афғонистон янги ҳукумати жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини бажаришини, хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя қилиш ва қизларнинг тўлақонли мактаб таълимини олишини таъминлашга ёрдам беради. Бу Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Юсуп Қобулжонов айтганларидан аён бўлмоқда. 

25-26 июль кунлари Тошкентда "Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт" халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Унда иштирок этиш учун “Толибон” вакиллари аллақачон Тошкентга етиб келган

Юсуп Қобулжоновга кўра, бўлажак конференциянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

•    Афғонистон йўналишида халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатларини, ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланиши, афғон халқига шошилинч гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш; 

•    Афғонистон янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамиятининг асосий талабларини (кенг вакиллик асосида ҳукумат тузиш, хотин-қизлар ҳуқуқларига риоя қилиш ва қизларнинг тўлақонли мактаб таълими олишини таъминлаш) бажариш жараёнини тезлаштириш масаласида халқаро самарали мулоқотни йўлга қўйиш. Бу Афғонистондаги миллий ярашув жараёнини охирига етказишнинг асосий шарти бўлади; 

•    Афғонистон Муваққат ҳукумати томонидан ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатлар, минтақанинг бошқа давлатлари ва бутун дунё хавфсизлиги манфаатларига қарши фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича олган мажбуриятларни тасдиқлаш;

•    Афғонистоннинг чет элдаги молиявий активларига қўйилган чековларни бекор қилиш, шунингдек, мамлакат ҳудудида транспорт-коммуникация ва энергетика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини тушунтириш. 

Қайд этилишича, мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши нафақат минглаб иш ўринларини яратишга, афғон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга, балки Афғонистон заминида узоқ кутилган тинчлик ва барқарорликни ўрнатишга хизмат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт

Баҳолаганлар

313

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг