Расман: Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси “Уфа” футболчисига айланди

Спорт 9090
image

Россиянинг “Спартак” клуби ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов расман Бошқирдистоннинг “Уфа” жамоасига ўтди. Бу ҳақда клуб ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали хабар бермоқда.

Москванинг “Спартак” жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўруновни кейинчалик сотиб олиш имконияти билан “Уфа”га ижарага беришга рози бўлди.

Остон 2019-20, 2020-21 йилги мавсумлар давомида айнан “Уфа” таркибида тўп сурган. Бу вақт оралиғида у жами 20 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 18 август куни Ўрунов “Уфа”нинг тиббий кўригидан муваффақиятли ўтгани ҳақида хабар тарқалган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 325
Рейтинг: 3
t
×