Расман! Пойтахт “сариқ“ ҳудуд бўлди. Махсус комиссия қаерда нимага рухсат берди?

Жамият

image

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб қуйидаги учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

Биринчи — “қизил“ тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар:

- Қорақалпоғистон Республикаси,

- Андижон,

- Наманган,

- Фарғона,

- Самарқанд,

- Тошкент,

- Бухоро ва

- Сирдарё вилоятлари.

Ушбу ҳудудларда қуйидагиларга РУХСАТ БEРИЛАДИ:

– озиқ-овқат савдо дўконлари, ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари, қурилиш материаллари бозорлари, тикувчилик ва бичувчилик цехлари, тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари), кимёвий тозалаш, нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари, пойабзал таъмирлаш устахоналари, чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари, тезкор овқат тайёрлаш нуқталари (етказиб бериш ва олиб кетиш учун), тиббиёт муассасалари фаолияти;

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш, уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш, автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш, ҳунарманд ва усталар, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш;

– объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш, якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари, етказиб бериш хизмати;

– кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудудларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш.

Иккинчи — “сариқ“ тоифадаги ҳудуд — охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар:

- Сурхондарё,

- Хоразм вилоятлари,

- Тошкент шаҳри.

“Сариқ“ ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади. “Сариқ“ ҳудудларда, “қизил“ ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига РУХСАТ БEРИЛАДИ:

– ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари, сартарошхона ва гўзаллик салонлари (махсус талаблар асосида) ҳамда меҳмонхоналар (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) фаолияти;

– автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат (сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;

– ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;

– йўналишсиз таксида махсус талаблар асосида йўловчи ташиш, велосипед ва скутерда ҳаракатланиш.

Учинчи — “яшил“ тоифадаги ҳудуд — коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар:

- Навоий,

- Жиззах ва

- Қашқадарё вилоятлари.

“Яшил“ ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда:

– парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно),

– автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига,

– давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

Шунингдек, Автотранспорт воситаларининг СТИКЕРСИЗ, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига “яшил“ ҳудудларда рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

585

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг