Расман: Стадионларга мухлисларнинг киритилишига рухсат берилди

Спорт 1011
image

Бугун, 20 сентябрь куни Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни ўтказиш тартибларига ўзгартириш киритилди. 

Эндиликда, 2021 йил 20 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишлар, шунингдек, спорт мусобақаларини очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилди. 

“Шундан келиб чиқиб, футбол учрашувларига карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда мухлисларнинг ташриф буюришлари мумкин бўлади”, дейилади ЎФА хабарида. 

Бунда стадионларга кириш жойларида мухлисларнинг тана ҳароратини ўлчашни ташкиллаштириш, коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиши тавсия этилади. Ишқибозлар мусобақалар давомида тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва ижтимоий масофа сақлашлари талаб этилади. 

Маълумот учун, бугун 20 сентябрь куни Яйпанда Суперлига доирасида “Турон” – “Навбаҳор”, Навоийда “Қизилқум” – АГМК ўйини ўтказилади. 22 сентябрь куни эса “Насаф” ОФК кубоги ярим финали доирасида Ҳиндистоннинг “Мохун Баган” клубига қарши тўп суради. Ушбу баҳсларга томошабинларнинг стадионга киритилишига рухсат берилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.2
t
×