Расман: Сречко Катанец Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

Спорт 5013
image

Бугун, 27 авгусст куни Сречко Катанецнинг Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Шартномага кўра, словениялик мутахассис 2025 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади. 

Маълумот ўрнида, Сречко Катанец 1963 йилда Словениянинг Любляна шаҳрида таваллуд топган. 1981-1994 йиллар давомида “Партизан“, “Штутгарт”, “Сампдория” каби жамоаларда тўп сурган. Ушбу давр мобайнида собиқ футболчи А Серия ва Италия кубогини қўлга киритган, шунингдек, UEFA Чемпионлар лигаси ва UEFA Кубоги финал учрашувларида иштирок этган ҳамда Европа Кубок эгалари кубогида зафар қучган.

Мураббийлик фаолиятида эса Македония, Бирлашган Араб Амирлиги, Словения ва Ироқ миллий терма жамоаларини бошқарган. Сречко Катанец тарихда биринчи бор Словения миллий терма жамоасини Жаҳон ва Европа чемпионатларига олиб чиққан мураббий ҳисобланади. 

Шунингдек, энди Ўзбекистон Миллий терма жамоаси мураббийлар штабида 5 нафар хорижлик мутахассис иш олиб боради. Алеш Чех ва Владо Радманович ёрдамчи мураббий сифатида Сречко Катанецга кўмаклашади. Мартин Магистер жамоа аъзоларининг жисмоний тайёргарлигига жавобгар бўлади. Ниҳад Пейкович эса дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шунингдек, штабдан физиотерапевт Иан Катанец ўрин олган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 2.9
t
×