Расман: бокс афсонаси рингга қайтмоқда

Спорт 4815
image

Икки вазн тоифасида собиқ WBC, WBA, IBF ҳамда WBF йўналишлари чемпиони Эвандер Холифилд расман рингга қайтмоқда. Бу ҳақда Россиянинг “Triller” компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Холифилд жорий йилнинг 11 сентябрь куни Оскар де ла Хойянинг ўрнига собиқ UFC чемпиони Витор Белфортга қарши рингга кўтарилади. Жанг АҚШнинг Флорида штатида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жанг саккиз раунддан иборат бўлади ва ҳар бир раунд икки дақиқа давом этади.

Маълумот учун, Холифилд профессионал фаолияти давомида 57 та жанг ўтказиб, улардан 44 тасида ғалабага эришган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 3
t
×