Расман: Россия терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди

Спорт 2082
image

Россия футбол уюшмаси терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесов борасида якуний қарор қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Черчесов ва мураббийлар штаби истеъфога чиқарилган. Айни дамда янги мураббий топиш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Черчесов Россия терма жамоасини 2016 йили қабул қилиб олганди ва 2018 йилги Жаҳон чемпионатида эса жамоани чорак финалгача олиб борган. 

Евро-2020да Бельгия, Дания ва Финляндия жойлашган гуруҳда энг охирги ўринни эгаллаб, турнирни кутилмаганда тарк этганидан сўнг россиялик мухлислар ва футбол жамоатчилиги мураббийни кескин танқид қилди. Узоқ давом этган мунозаралардан сўнг Черчесов лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, унинг бошчилигида Россия терма жамоаси 57 та ўйин ўтказиб, 25 та ғалаба, 11 та дуранг ва 21 та мағлубият қайд этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 3
t
×