Расман! Равшан Эрматов Россия ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик собиқ ҳакам Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи (РФИ) президенти ҳузуридаги ҳакамлар комиссияси аъзоси бўлди. Бу ҳақда РФИ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керакки, 45 ёшли Эрматов 2003 йилда FIFA рефериси тоифасини олган. У бир неча бор йирик халқаро мусобақаларда, жумладан, учта Жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ишлаган.

2013 йилда у Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси томонидан дунёнинг энг яхши 10 нафар ҳаками рўйхатига кирди. Равшан Эрматов 2019 йилда ҳакамлик фаолиятини якунлаган. Ҳозирда у Ўзбекистон футбол ассоциацияда вице-президент лавозимида ишлаб келмоқда.

Равшан Эрматов ҳакамлар комиссиясининг амалдаги таркибига тўққизинчи аъзо сифатида қўшилди. Эрматовдан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи  Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов ва Эдуард Малий ҳам киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Равшан Эрматов

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг