Расман: QALAMPIR.UZ журналистига туҳмат юзасидан жиноий иш очилди

Жамият

image

QALAMPIR.UZ интернет нашри Бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддинованинг шаънини топташ, уни обрўсизлантириш мақсадида қилинган туҳмат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди. 

“Куни кеча QALAMPIR.UZ интернет порталининг журналисти Ф.Нажмитдиновани шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи монтаж қилинган ва ёлғондан иборат видеолавҳа тарқатилганлиги ҳамда мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганлиги ҳақида маълумот берган эдик 

Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади”, дейди Ғиёсов.

Қайд этилишича, видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми, “г” банди ҳамда 1412-моддаси 2-қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Иш якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилишини маълум қилинмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 7 август куни ижтимоий тармоқрларда QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири ўринбосари Феруза Нажмиддинова ҳақида бўҳтон ва туҳматдан иборат видео тарқатилди. Ушбу видео аввал Нажмиддинованинг суратлари жойлаштирилиб, сўнг Olmazor city ҳудудидаги уйларнинг бири болконида содир бўлган эркак ва аёл ўртасидаги ишқий муносабат тасвирлари билан монтаж қилинган. Унда ушбу видео қаҳрамони бўлган аёл гўё QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова экани айтилади. 

Нажмиддинованинг шаънини топташ, обрўсизлантириш мақсадида тайёрланган ушбу видео тез орада ижтимоий тармоқлардан ўчириб юборилишига эришилди. Кеча ҳолат бўйича айбдорларни топиш ва жазолаш юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилиндиИИВ"Юксалиш" умуммиллий ҳаракатиСенатАОКА ва Журналистлар ижодий уюшмаси, мазкур ишни ўз назоратига олди.  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Комил Алламжонов, фонд раиси ўринбосари Саида Мирзиёева, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Aбдураҳмон Ташанов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раиси ўринбосари – Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов ҳолат юзасидан баёнот билан чиқди. Ижтимоий тармоқларда журналист Феруза Нажмиддиновани қўллаб-қувватлашга қаратилган #мен_Ферузаман флешмоби бошланди

8 август куни QALAMPIR.UZ ҳуқуқ-тартибот органларининг аралашувисиз Olmazor city'да рўй берган номақбул ҳолатни ким видеога олганини аниқлаб, у билан мулоқот қилди. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Феруза Нажмиддинова

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг