Расман: ОТМларга кириш имтиҳонлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади

Жамият

image

2022/2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Қайд этилишича, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг 1-сон баёни тасдиқланган.

Унда 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

Аввалроқ, бу йил олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Республика махсус комиссиясининг алоҳида чекловлари бўлмаса, ёпиқ биноларда ўтказилиши айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг