Расман: Нидерландия терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Спорт 2976
image

“Аякс”, “Барселона”, “Манчестер Юнайтед” ва “Бавария” собиқ бош мураббийи Луи ван Гал Нидерландия терма жамоаси бош мураббийлигини расман қўлига олди. Терма жамоа раҳбарияти 69 ёшли мутахассиснинг номзодини тасдиқлади ва Ван Гал билан 2 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландиянинг собиқ бош мураббийи Франк де Бур Евро-2020 нинг нимчорак финалида Чехиядан учралган мағлубиятдан сўнг мухлисларнинг норозилиги сабабли истеъфога чиқарилган эди.

Бунга қадар Ван Гал икки марта мамлакат терма жамоасини бошқарган. Унинг қўл остида нидерландияликлар 2014 йилги Жаҳон чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 2.9
t
×