Расман: Моуриньо “Рома”га АПЛдан дарвозабон олиб келди

Спорт 1516
image

Англиянинг “Вулверхэмтон” клуби футболчиси Руи Патрисиу Италиянинг “Рома” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда “Рома” клуби Матбуот хизмати хабар берди. 

Рим клуби ва португалиялик футболчи ўртасида 3 йиллик шартнома имзоланган. Римликлар ушбу трансфер учун Англия клубига жами 11,5 миллион евро пул тўлаб берган.

Ўтган мавсумда “Рома”да айни шу позиция бўйича муаммолар кузатилганди: дарвозабонлардан 21 учрашувда Фарелли, 13 ўйинда Миранте ва 5 бора Фузато асосий таркибда майдонга тушган. Бундан келиб чиқиб, шуни хулоса қилиш мумкинки, Моуриньога барқарор биринчи рақамли дарвозабон керак. Футболчи янги жамоасига август ойида келиб қўшилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3
t
×