Расман: “Милан” мавсумдаги илк трансферини эълон қилди

Спорт 1520
image

Италиянинг “Милан” клуби ёзги трансферлар ойнасидаги илк харидини амалга оширди. Англиянинг “Челси” клуби футболчиси Фикайо Томорини 28,5 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Шартнома 2025 йилга қадар имзоланди.

Томори ўтган мавсумда “Милан”да ижарада ўтказиб, мавсум якунида у Лондонга қайтганди. Бироқ “россонерилар” раҳбарияти унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилгани сабабли  уни сотиб олишга қарор қилди.

Маълумот учун, у ўтган мавсумда “Милан” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.2
t
×