Расман: Мессидан кейинги 10-рақам эгаси маълум бўлди

Спорт 2585
image

Хабарингиз бор, аргентиналик футбол юлдузи ҳамда Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”ни тарк этган эди.

У 17 йил давомида Каталония клубида 10-рақам остида тўп сурган. Шу сабабли, у кетганидан сўнг ушбу рақам бошқа футболчига топширилиши керак бўлиб қолди.

Ла Лига қоидаларига кўра, клубнинг рўйхатдан ўтган 25 та футболчисига фақат 1 дан 25 гача бўлган рақамларни танлашга рухсат этилган. “Кўк-анорранглилар” эса янги мавсум учун 25 та футболчини рўйхатдан ўтказгани боис, Мессининг рақамини ҳеч кимга бермасликнинг иложи йўқ эди. Шу сабабли, бу рақам ҳам ўз эгасини топди.

10-рақам узоқ вақт давомида Коутиньо ёки Агуэрога берилиши борасида хабарлар тарқалган эди, бироқ якунда ушбу рақам туширилган футболка клубнинг ёш юлдузи Ансу Фатига насиб этди.

Маълумот учун, Фати ортда қолган мавсумларда 22-рақам остида ҳаракат қилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.3
t
×