Расман: “Манчестер Юнайтед” узоқ кутилган супер трансферни эълон қилади

Спорт 2395
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Боруссия Дортмунд” ҳужумчиси Жейдон Санчони сотиб олди. Дортмундликлар трансфер борасида инглиз клуби билан келишувга эришганини ўз сайтида расман маълум қилди.

Санчо “Манчестер Юнайтед” тиббий кўригидан ўтиши билан келишув имзоланади. Айни вақтда футболчи Англия терма жамоаси билан Евро-2020 да иштирок этмоқда.

Битимнинг молиявий томони ҳақида айтилишича, трансфер нархи 85 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, қўшимча бонуслар ҳам мавжуд. Улар ҳақида маълумот берилмаган. Ваҳоланки, дортмундликларнинг қўшимча тарзда 10 миллион евро олиши айтилган эди.

У “Юнайтед” билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Олдинроқ маълумот берилганидек, у Англия клубида бонуслар билан ҳафтасига 250 минг фунтдан ортиқ ишлаб топади. У Евро-2020 якунига етгач янги клуби сафига бориб қўшилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 54
Рейтинг: 3
t
×