Расман: “Лейпциг” “Милан” ҳужумчисини сотиб олди

Спорт 1095
image

Германиянинг “Лейпциг” клуби “Милан” ҳужумчиси Андре Силвани сотиб олди. Клуб футболчи билан 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, трансфер “Лейпциг” учун 23 миллион еврога тушган. Пул “Милан” клубига тўлаб берилган.

Португалиялик ҳужумчи ўтган мавсумни “Айнтрахт Франкфурт” сафида ижарада ўтказган эди ва Бундеслиганинг 32 та ўйинида майдонга тушиб, 28 та гол урган ҳамда тўпурарлар рўйхатида Левандовскидан кейин 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлган. Ушбу натижа “Айнтрахт” тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

 Эслатиб ўтамиз, футболчи “Айнтрахт”дан олдин “Севилья”да ҳам ижара асосида тўп сурган. Андре Силва янги клубига Евро-2020 якунига етгач, бориб қўшилади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 13
Рейтинг: 3.1
t
×