Расман: Гризманн “Атлетико”га қайтди

Спорт 2966
image

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн “Атлетико”га қайтди.

Мадрид клуби франциялик футболчини харид қилиш мажбурияти билан бир мавсумга ижарага олди. Шунингдек, ижара яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.

“Атлетико” Гризманнинг ижараси учун 10 миллион евро тўлайди, харид эса 40 миллион еврога тушади.

“Барселона” 2019 йилнинг ёзида Гризманн учун “Атлетико”га 120 миллион евро тўлаган эди. Ҳужумчи Каталония клуби билан ўтган мавсум фақатгина Испания Кубогида зафар қучган.

Гризманн “Барса” таркибида умумий ҳисобда 102 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол уришга муваффақ бўлган.

Форвард “Атлетико” таркибида 2014-2019 йиллар давомида ҳаракат қилган. У Мадрид клуби таркибида барча мусобақаларда 257 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 133 та гол ёздириб қўйган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 3
t
×