Расман: Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги жанг санаси эълон қилинди

Спорт 3160
image
-

Профессионал бокс бўйича оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри ҳамда ушбу камарнинг собиқ эгаси Деонтей Уайлдер ўртасидаги узоқ кутилган  жанг санаси маълум бўлди. Беллашув жорий йилнинг 24 июль куни Лас Вегас шаҳрида ўтказилади. 

Маълумот учун, ушбу жанг икки боксчига WBC камари ҳимояси учун учинчиси бўлади. Биринчи баҳс 2018 йилнинг 1 декабрида бўлиб ўтган ва унда 12 раундли жангдан сўнг, ҳакамлар қарорига кўра дуранг натижа қайд этилган. Иккинчи жанг 2020 йилнинг 22 февралида бўлиб ўтган ва унда Фьюри рақибини учинчи ҳамда бешинчи раундларда нокдаун ҳолатига тушириб, ғалаба қозонган.

Жорий йилнинг 24 июль куни камар ҳимояси учун сўнгги жанг ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, Фьюрининг фаолиятида юта олмаган ягона жанги ҳам айнан Уайлдер билан кечган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3
t
×