Расман: “Эвертон” “Реал”да ишлаган мутахассисни бош мураббий этиб тайинлади

Спорт 1556
image

Хабарингиз бор, Мерсисайднинг “Эвертон” клуби яқинда ўз бош мураббийи Карло Анчелоттини “Реал” сафига қўйиб юборган эди. Шу туфайли, бош мураббийсиз қолган “ирисчилар” ҳар хил номзодларни таклиф қилишни бошлади ва ниҳоят Рафаэль Бенитес вариантида тўхтади.

Рафа Бенитес “Эвертон” билан 5 йиллик шартнома имзолади, ҳозирча маош масаласи очиқланмаган. Маълумот учун, Бенитес сўнгги бор АПЛда “Ньюкасл” клубини бошқарган эди, ўшанда унинг қониқарсиз натижалари туфайли клуб уни истеъфога чиқарганди.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис бундан аввал “Реал”, “Ливерпуль”, “Наполи” ҳамда “Челси” клубларида фаолият олиб борган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 2.8
t
×