Расман: “Челси” 115 миллион еврога ҳужумчи сотиб олди

Спорт 3700
image

Англиянинг “Челси” клуби “Интер”нинг бельгиялик ҳужумчиси Ромелу Лукакуни 115 миллион евро эвазига ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клубнинг расмий Twitter саҳифаси хабар берди. 

Уйга хуш келибсан, Ромелу Лукаку!” дейилади “Челси”нинг Twitter саҳифасида. Маълумот учун, Лукаку 2011-14 йиллар мобайнида “Челси” сафида тўп сурган.

Аввалроқ, ушбу трансфер қиймати 115 млн евро, футболчининг маоши эса йилига 12 млн евро эканлиги маълум қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, Ромелу Лукаку “Интер” клубида икки йил фаолият олиб борди. Ҳужумчи шу давр мобайнида 72 ўйинда 47 та гол уришга эришган. У “Интер”га “Манчестер Юнайтед” сафидан келиб қўшилган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 3
t
×