Расман: “Барселона” яна бир ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди 

Спорт 7350
image

Каталониянинг “Барселона” клуби ушбу трансферлар ойнасида жуда фаол ҳаракат қилмоқда. Кеча, 19 июнь куни “кўк-анорранглилар” 4-трансферни амалга оширди. “Лион” ҳужумчиси Мемфис Депай “Барселона” футболчиси дея эълон қилинди. Нидерландиялик форвард янги клубига эркин агент мақомида келиб қўшилди.

Клуб Депай билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Маош борасидаги маълумотлар эса ҳозирча ошкор қилинмади. Унинг нечинчи рақамда тўп суриши ҳам аниқ эмас.

Маълумот учун, Депай ўтган мавсумда “Лион” сафида барча мусобақаларда жами 40 та ўйинда майдонга тушиб, 22 гол ҳамда 12 та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган. У шу пайтга қадар ПСВ, “Манчестер Юнайтед” ҳамда “Лион” клубларида тўп сурган.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Депайдан аввал Серхио Агуэро, Эрик Гарсия (иккиси ҳам “Манчестер Сити”дан) ҳамда Эмерсон Жуниорни (“Реал Бетис”дан) ўз сафига қўшиб олган эди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 334
Рейтинг: 3
t
×