Расман: Азиз Ҳайдаров ЎФАдан кетди

Жамият 9510
image

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси қошидаги Терма жамоалар бўлими бошлиғи Азиз Ҳайдаров ўз лавозимини тарк этди.

10 йилдан ортиқ вақт давомида “Локомотив”, “Бунёдкор” ва БАА клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида муваффақиятли ўйин кўрсатган Азиз Ҳайдаров 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлагач, ўша йилнинг июль ойида ЎФА терма жамоалар бўлимида раҳбарлик лавозимида фаолият бошлаган эди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликларидан кейин 19 июль куни Тошкентда ўтган ЎФА конгрессида Ўзбекистон Футбол ассоциацияси президенти Вадим Абрамов ва миллий терма жамоа мураббийлар штаби истеъфога чиқарилгани ҳақида маълум қилган эди. Орадан 9 кун ўтиб, Азиз Ҳайдаров ҳам ЎФАдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақида унинг ўзи хабар берди.

“Ўзбекистон футбол федерациясидаги фаолиятимни тугатдим. Оилавий сабабларим туфайли ўз хоҳишимга кўра ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздим”, дейди Азиз Ҳайдаров.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси айни дамда бош мураббийсиз қолган ҳамда унга номзодлар сифатида Тимур Кападзе, Карлуш Кейруш ҳамда Рўзиқул Бердиевлар кўрсатилган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 401
Рейтинг: 3
t
×