Рамос яна жароҳат олди, унинг дебюти кечикади

Спорт 751
image

Франциянинг ПСЖ клуби матбуот хизмати жамоанинг янги ҳимоячиси Серхио Рамоснинг яна жароҳат олганини маълум қилди. Маълум бўлишича, машғулотлар пайтида Рамоснинг мушакларида жиддий оғриқ пайдо бўлган.

“Рамоснинг жисмоний тикланиш вақти давом этаётган эди. Машғулотларнинг бирида унинг оёқ мушакларида яна муаммолар пайдо бўлди. У келаси ҳафтагача жароҳатдан тикланади ва шундан сўнг яккалик машғулотларни бошлайди”, дейилади клуб расмий сайти баёнотида. 

Шу тариқа, у Франция чемпионати доирасидаги “Клермон”га қарши кечадиган ўйинни ҳам ўтказиб юборадиган бўлди.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 2.8
t
×