Рамос мен билган энг зўр сардор — Кроос

Спорт 639
image

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоадан кетиши борасида кўплаб хабарлар тарқалмоқда. Клуб ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоадоши Серхио Рамоснинг “Реал”ни тарк этиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Биз биргаликда 7 йилдан бери футбол ўйнаб келяпмиз, шу кунгача кўплаб ютуқларга эга чиқдик, унинг ҳар бир ютуқни кўлга киритилишида ҳиссаси катта. “Реал”да айни дамда вазият қандай, билмайман, лекин у биз билан ҳалигача яхши алоқада. Бу раҳбарият нима дейишига боғлиқ, лекин шахсан ўзим унинг қолишини истайман.

У мен кўрган дунёдаги энг зўр сардор, ҳар қандай ҳолатда ҳам нима қилиш кераклигини у биринчи бўлиб ўйлайди ва ечим топади. Унинг жамоага кўп фойдаси теккан, катта эҳтимол билан у “Реал”га керак. Эшитишимча, у қолишга қарор қилган, бироқ Перес бунга қарши эмиш. Мен буни аниқми, ёки йўқ, билмайман. Лекин бундай бўлишига қаршиман”, дейди Кроос.

Маълумот учун, Рамос клубда қолиб, раҳбариятнинг маошни қисқартириш борасидаги қарорини қабул қилган, бироқ раҳбарият уни сотиб юборишни тўғри деб билмоқда.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3
t
×