Рамазоннинг илк кунларида об-ҳаво қандай бўлади?

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланган, ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

Бугун, 1 апрель куни ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз кунлари ҳаво 20-24 даражагача, баъзи жойларда 25-28 даражагача исийди. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6° даражага юқоридир.

Республика ҳудудининг катта қисмида ушбу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель, шанба куни ҳаво булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалидроқ бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг