Раҳмон Тўқаев билан Афғонистондаги кескин вазиятни муҳокама қилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 23 июнь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, Афғонистонда юзага келаётган вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Тожикистон Президентининг сайтида маълум қилинди.

Хабарда қайд этилишича, Президентлар Афғонистонда юзага келган ҳарбий-сиёсий вазиятни батафсил муҳокама қилган. Aфғонлараро музокаралар жараёнини бошлашга ҳар томонлама ёрдам беришнинг муҳимлиги қайд этилган.

Томонлар Афғонистон шимоли ва шимоли-шарқидаги минтақа хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кескин вазиятдан хавотир билдирган.

Шу муносабат билан икки мамлакатнинг тегишли хизматлари ва ихтисослашган бўлимлари ўртасида икки ва кўп томонлама асосда яқин мувофиқлаштиришни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

Ўз навбатида Оқўрда Матбуот хизмати Президентлар Афғонистон муаммосини муҳокама қилганини тасдиқлаган. Шу билан Имомали Раҳмон кўрсатилган инсонпарварлик ёрдами учун Қозоғистонга миннатдорлик билдиргани ҳам айтиб ўтилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмон Марказий Осиёда юзага келаётган вазиятни муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Имомали Раҳмон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг