Раҳмон Путин билан тожик-қирғиз можаросини муҳокама қилади

Олам

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 8 май куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Москвада бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага бағишланган парадда иштирок этади.

Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага бағишланган параддан сўнг эса икки давлат раҳбари Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги можарони муҳокама қилишади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 апрель куни қирғиз-тожик чегарасида кескин юзага келганди. Можаро Тожикистон томони “Головная” сув тақсимлаш пункти ёнидаги электр устунига видеокамералар ўрнатишни бошлаган. Бундан норози бўлган қирғизлар камераларни олиб ташлашни сўраган. Шу билан 28 апрель куни икки томон ўртасида дастлаб, оғзаки ҳақорат ва айтишувлар сўнгра, бир-бирига тош отиш бошланган.

29 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистоннинг чегараолди вилоятлари маҳаллий аҳолиси ўртасидаги зиддият ҳарбийлар ўртасида қуролли тўқнашувга айланиб кетган эди. Отишма томонларнинг саъй-ҳаракатлари билан куннинг охирида тўхтатилди.

30 апрель куни Жапаров ва Раҳмон телефон орқали суҳбатлашиб, май ойининг иккинчи ярмида Душанбеда юзма-юз учрашув ўтказишга келишиб олди.

1 май куни икки давлат Миллий хавфсизлик қўмиталари раҳбарлари чегара ҳудудида учрашиб, ўт очишни бутунлай тўхтатишга келишиб олди.

Маълумот ўрнида, қисқа давом этган тўқнаушвларда иккала томондан 50 га яқин одам ҳалок бўлган, 200 дан ортиқ киши яраланиб, 300 дан ортиқ уйлар ва инфратузилма объектлари вайрон қилинди ёки ёқиб юборилди.

Сардор Нурматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг