Рэпер Моргенштерн гиёҳванд моддаларни тарғиб қилгани учун жаримага тортилди

Олам

image

Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги  Зюзинский суди россиялик рэпер Моргенштернни (ҳақиқий исми Aлишер Валиев) клипларида гиёҳванд моддаларни тарғиб қилгани учун жаримага торти. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Суд бугун, 3 июнь куни бўлиб ўтган. Моргенштерн судга адвокати Сергей Зҳорин ва севгилиси TikTok’да машҳур блогер Дилара Зинатуллина  билан уч нафар қўриқчи ҳимоясида келган. Рэпернинг севгилисига судга киришга рухсат берилмаган.

Шунингдек, рэпер судга кириш олдидан журналистларга берган интервюсида, ўзини мутлақо айибсизлигини таъкидаган.

"Мен мутлақо айбсизман ва агар суд жараёни адолатли ва ҳалол бўлса, биз бугун буни исботлаймиз", деган Aлишер Моргенштерн

Суд жараёнида рэпернинг “Rose Wine 2” ва “Family” қўшиқларига ишланган клиплар масаласи кўриб чиқилган. Суд полициянинг клипларда гиёҳванд моддаларни тарғиб қилиш тўғрисидаги шикоятининг тўғрилигини тасдиқлаган. Моргенштерн эса суд қароридан норозилигини ва шикоят қилмоқчилигини маълум қилган.

Хабарга кўра, дастлаб Моргенштерн судда жисмоний шахс сифатида иштирок этган, аммо кейинчалик унга қарши якка тартибдаги тадбиркор сифатида Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 6.13-моддаси 1.1-қисми (Интернетдан фойдаланган ҳолда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни тарғиб қилиш) бўйича протокол тузилган. Суд Моргенштернни 100 минг рубль миқдорида жаримага тортган.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, 100 минг рубль жаримага тортилган қўшиқчи судга Россияда 16 миллион рублга баҳоланган McLaren 600LT спорт автомобилида келган.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг