Путин яна тайгада. Россия Президентига Шойгу ҳамроҳлик қиляпти
Олам
−
07 Сентябрь 2021
17778Россия Президенти Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумдан кейин бир неча кун Сибирда қолишга қарор қилди. У Мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳамроҳлигида дам олмоқда. Бу ҳақда Кремль хабар берди.
Қайд этилишича, Президент Москвага эртага, 8 сентябрь куни кечқурун қайтади.
“Оддий дам олиш: тайга, тоғлар, сайр, тоза хаво ва бошқалар”, дейди Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта Владимир Путин Шойгу билан дам олиш кунларини жорий йилнинг 21 март куни Сибирда ўтказганди. Ўшанда Мудофаа Вазири Россия Президентига ўз устахонасини кўрсатган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023