Путин ва Раҳмон Москвадаги парадда... (фоторепортаж)

Олам

image

Бугун, 9 май – Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни муносабати билан Россия пойтахти Москвадаги Қизил майдонда парад бўлиб ўтди.  

Россия раҳбари Владимир Путин Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан нутқ сўзлади. 

У нутқида Ғалаба куни Россия учун муқаддас байрам бўлганини ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолишини таъкидлади. 

Шунингдек, у дунёдаги нацизм мафкурасининг аксарияти яна "хизматга ўтишга" уринаётганини таъкидлаган ва Россиянинг ўз миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши ва ўз халқининг хавфсизлигини таъминлашига ишонтирган. 

Владимир Путин ва унга ҳамроҳ бўлган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Қизил майдонда жойлашган номаълум аскар қабрига гул қўйган. 

Парад авиация парвози билан якунланган. 

Ғалаба паради тугагандан сўнг, давлат раҳбари анъанавий равишда Александр боғидаги ёдгорлик томон йўл олган, у ерда Президент полкининг аскарлари давлат раҳбари номидан абадий алангага гулчамбар ўрнатган. Худди шундай гулчамбар Тожикистон раҳбари номидан ҳам ўрнатилган. 

Аввалроқ, Москвада Тожикистон ва Россия Президентлари Имомали Раҳмон ҳамда Владимир Путин ўртасида учрашув бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Раҳмон

Баҳолаганлар

312

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг