Путин Сердар Бердимуҳамедовни “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни “Дўстлик” ордени билан тақдирлади, тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида эълон қилинган, дея хабар бермоқда РИА Новости.

“Россия Федерацияси ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Сердар Гурбангулевич Бердимуҳамедов “Дўстлик” ордени билан мукофотлансин”, дейилади ҳужжатда.

Маълумот учун, Туркманистонда жорий йилнинг 12 март куни президентлик сайлови бўлиб ўтди. Унда сайловчиларнинг 97,17 фоизи ёки 3 миллион 362 минг 52 киши иштирок этди. Марказий сайлов комиссияси барча бюллетенларни санаб чиққач, 72,97 фоиз овоз олган Демократик партиядан номзод Сардор Бердимуҳамедов ғалаба қозонганини эълон қилди.

Кичик Бердимуҳамедов жорий йилнинг 19 март куни расман янги лавозимда иш бошлади.

 

Камронбей Кенжаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг