Путин Россиянинг Финляндия устидан қозонган ғалабасига муносабат билдирди

Спорт 3007
image

Кеча, 16 июнь куни Евро-2020 турнири доирасида Россия терма жамоаси Финляндия устидан 0:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин терма жамоани ғалаба билан табриклади. 

"Офарин, табриклайман! Ғалабалар давомли бўлсин, хурсандман. Ғалаба жуда муҳим эди", - деди Путин матбуот анжумани пайтида.

Давлат раҳбари Женевада АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашувдан сўнг оммавий ахборот воситалари билан суҳбатлашди ва айнан мана шу пайтда у футболдаги ғалаба ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Алексей Миранчукнинг чиройли голи туфайли финларни мағлубиятга учратди. Энди Россия терма жамоаси “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич сўнгги баҳсини 21 июнь куни Копенгагенда Данияга қарши ўтказади.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3
t
×