Путин Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни баҳолади 

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик халқаро майдонда барқарорлаштирувчи омил ҳисобланади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин анъанавий матбуот анжуманида таъкидлади. 

Путин Россия Хитой билан хавфсизлик, коинот, авиация соҳасида ҳамкорлик қилишини, шунингдек Қуролли Кучлар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантираётганини эслатган. 

“Бу стратегик характердаги мутлақо ҳар томонлама қамраб олувчи, тарихда мисли кўрилмаган Россия ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликдир. Бу меҳнат, машаққатли меҳнат Хитойга ҳам, рус халқига ҳам фойда келтиради ва у албатта, жиддий, халқаро майдонда барқарорлаштирувчи омилдир”, деган Путин. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 декабрь куни Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин видеоалоқа орқали мулоқот ўтказганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Хитой

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг